Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 741 марта ўқилди

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари:
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидан, шунингдек бошқа шахслар фойдаланиши учун очиқ бўлган хўжалик автомобиль йўлларидан ўтиш;
  • муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш;
  • ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш;
  • автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш.

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари:
  • ҳаракат хавфсизлигини ва автомобиль йўлларини сақлашни таъминлай оладиган ҳолатдаги транспорт воситаларидан фойдаланишлари;
  • ажратилган минтақани ифлослантирмасликлари;
  • автомобиль йўлларининг шикастланиш ҳолларига йўл қўймасликлари шарт.

Йўлларга шикаст етказиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик
  • Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан халал бериш, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш жаримага тортилади.
  • Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида тақиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик жаримага тортилади.

Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш

Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларда темир йўл органлари ва йўл органлари билан келишмай туриб ерни ҳайдаш, ўт ўриш, дарахт кесиш ва уларга шикаст етказиш, чимларни олиб ташлаш ва тупроқ олиш, канализация, саноат, мелиорация сувларини ва оқова сувларни сув қочириш иншоотларига ва резервларига оқизиш, шунингдек ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекиш жаримага тортилади.

Автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

Автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ жойлардаги ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг умум фойдаланишдаги йўллардаги аҳоли пунктлари доирасида, ўзларига бириктириб қўйилган ер майдони чегарасида пиёдалар юрадиган йўлкалар ва улар ўтадиган кўприкчалар қуриш, уларни таъмирлаш ва мунтазам орасталаб туриш мажбуриятларини, шунингдек ўзларига бириктирилган ер майдонидан чиқиш йўлларини ёки умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб туташадиган йўлларни, шу жумладан кесиб ўтиладиган кўприкларни техник жиҳатдан соз ҳолда ва озода сақлаш мажбуриятларини бажармаслик жаримага тортилади.

 

Chat