Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 37060 марта ўқилди

Истеъмолчи - бу маҳсулот, иш ёки хизматни шахсий истеъмол ёки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда сотиб оладиган ёки буюртма қиладиган фуқаро.

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга
  • товар (иш, хизмат) ҳақида, уни ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш;
  • товар (иш, хизмат)ни эркин танлашга ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш;
  • товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлишини талаб қилиш;
  • сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;
  • бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга ёки ваколатли органларга мурожаат этиш.
  • истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга ажратилган истеъмолчиларнинг айрим гуруҳлари учун қонунчилик томонидан савдо, маиший ва бошқа хизмат турлари соҳасида имтиёзлар ва устунликлар берилиши мумкин.


  • Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жавобгар, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.
  • Истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб қўзғатиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Chat