Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7187 марта ўқилди

Ҳар бир истеъмолчи товар сотиб олаётганда алдовга (фирибгарга) дуч келиши мумкин.

Истеъмолчига товар сотиб олишдан олдин қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади
  • сотувчида товарга оид ҳужжатлар бор ёки йўқлигини текшириш;
  • товарнинг йўриқномаси билан танишиш;
  • сотувчидан товардан фойдаланишни ўргатишни талаб қилиш;
  • товарда нуқсон аниқланса, уни сифатли товарга алмаштириш ёки қайтариш (нуқсонни бартараф этиш) ҳақида олиндан кешиб олиш;
  • товарнинг сифатли ва хавфсиз эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан сўнг пул тўлаш.

  • Автомашина, телевизор, холодильник, компьютер, телефон қурилмалари ва бошқа шу каби товарларни расмий дилердан (фирма дўконларидан) сотиб олиш тавсия этилади.
  • Товар сотилганда, сотувчи касса (товар) чеки бериши лозим. Чек товар билан боғлиқ низо келиб чиққан тақдирда асосий далиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун товар сотиб олаётганда касса (товар) чекини талаб қилиш лозим.

Интернет орқали товар сотиб олинаётганда, сотувчи харидорга тақдим этиши лозим бўлган қуйидаги маълумотларнинг мавжуд бўлишига алоҳида эътибор бериш лозим:
  • сотувчи (ишлаб чиқарувчи)нинг тўлиқ номи;
  • сотувчи (ишлаб чиқарувчи)нинг манзили;
  • товарнинг асосий истеъмол хоссалари;
  • товарнинг ишлаб чиқариш жойи;
  • товарнинг нархи ва сотиб олиш шартлари (лицензия);
  • товарни етказиб бериш ҳақида маълумот;
  • товарнинг хизмат (яроқлилик, кафолат) муддати;
  • товар учун ҳақ тўлаш тартиби;
  • шартнома тузиш ҳақидаги таклиф амал қиладиган муддат.

  • Юқоридаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги сотувчининг нохолислигидан далолат беради ва келгусида сотиб олувчи учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
  • Банк пластик карточкадан Интернет орқали товар (хизмат) учун онлайн тўлов амалга оширилганда, пластик карточка ҳақидаги маълумотни (паролни) бегона шахсларга тақдим этмаслик лозим.

Фирибгарлик ҳаракатини содир этган айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади.

Chat