Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 168008 марта ўқилди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган автомототранспорт воситаларини тоифалари:

А-тоифаси

мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари

В-тоифаси
  • тўла вазни 3 500 kg дан ошмаган ёки ўриндиқлар сони 8 тагача бўлган автотранспорт воситалари;
  • тиркамасининг тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «В» тоифадаги, тиркамасининг тўла вазни 750 kg дан ортиқ, лекин автотранспорт воситасининг ўзи 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;

С-тоифаси

тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг тўла вазни 750 kg гача бўлган автотранспорт воситалари;

D-тоифаси

йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;

ВЕ-тоифаси
  • тиркамасининг тўла вазни 750 kg дан ортиқ, ёки тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни аслаҳаланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «В» тоифадаги автотранспорт воситалари;
  • тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ, лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари;

СЕ-тоифаси

тиркамасининг тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «С» тоифадаги автотранспорт воситалари;

DЕ-тоифаси

тиркамасининг тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.

Chat