Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 956 марта ўқилди

Кўп квартирали уйлардаги нотурар жойлар:
  • уйни қуришда лойиҳаларда кўрсатилган уйнинг ёнига кейин қурилган жойлар;
  • уйнинг қуйи қаватидаги турар жойдан яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган жойлар;
  • қайта жиҳозланган ертўла ва ярим ертўла жойлар, техник мақсадларга мўлжалланган жойлар бундан мустасно.

Кўп квартирали уйлардаги нотурар жойларга қўйилган алоҳида талаблар:
  • бошқа уй-жойлардан алоҳида кириладиган эшик бўлиши керак;
  • табиий ёритиш ва вентиляция, жойнинг девори, шифти, поли қопланган, пардозланган бўлиши керак.

Кўп квартирали уйлардаги нотурар жойлар мулкдорлари (ижарага олувчилар)нинг мажбуриятлари
  • нотурар жойлар атрофини ободонлаштириш ва ўзига тегишли жойни ўз ҳисобидан сақлаш;
  • санитария-техника асбоб-ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарга (сув қувури, канализация, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, газ асбоб-ускуналари ва бошқаларга) эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
  • электр ва иссиқлик энергиясини, сув, газни тежаб сарфлаш ва электр, сув, газ ҳисоблагичларни ўрнатиш;
  • ёнғин хавфсизлиги, уй-жойлар ва улардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;
  • хавфсиз ва соғлом ҳаёт муҳитини таъминлаш;
  • санитария-техника асбоб-ускунасида ёки бошқа асбоб-ускуналарда носозликлар аниқланганда, дарҳол шикастланишларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
  • авария ҳолатлари пайдо бўлганда, ўзи эгаллаб турган жойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакилларининг киришини таъминлаш;
  • ўзига тегишли жойга техник хизмат кўрсатиш, кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларни сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар бўйича харажатларни шартномада ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш.

Кўп квартирали уйлардаги нотурар жойларда амалга ошириш тақиқланадиган фаолият турлари
  • уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафе, тунги клублар ва барлар, дискотекалар);
  • кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотлари дўконлари, шунингдек, портлайдиган моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;
  • тез алангаланадиган моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;
  • пойабзал тузатиш бўйича 10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган устахоналар;
  • ҳаммомлар, сауналар;
  • АТС, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;
  • жамоат ҳожатхоналари;
  • маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;
  • саноат корхоналари.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштиришга рухсат берилган фаолият турлари

Кўп квартирали уйлардаги нотурар жойлар мулкдорларига (ижарага олувчи) тақиқланадиган ҳолатлар

Chat