Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 910 марта ўқилди

Уй-жой олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт.

Уй-жойни олди-сотди шартномалари нотариал тасдиқлаш учун фуқаролар давлат нотариал идораларига мурожаат қилишлари лозим.

Нотариал идорада уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш тартиби, тақдим этиладиган ҳужжатлар ва ундириладиган тўлов миқдорлари билан ҳаволада танишинг.

Ҳаётий мисол: уй-жой майдони бир шахсга

Савол: Ч. исмли шахс уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қанча эканлиги ва ушбу норма қайси идора томонидан белгиланиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.

Chat