Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 188135 марта ўқилди

Автотранспорт воситасининг олди-сотди (ҳадя қилиш, айирбошлаш) шартномаси нотариал тартибда тасдиқлангандан сўнг ушбу автотранспорт воситаси 10 кун ичида эгасининг доимий яшаш жойидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматида (ЙҲХДХ) рўйхатдан ўтказилиши ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (РЎДРБ) олиниши лозим

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • белгиланган намунадаги ариза;
  • эгасининг паспорти;
  • аввалги эгасига берилган техпаспорт;
  • эгалик ҳуқуқи вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжат (олди-сотди, ҳадъя шартномаси ва ҳ.к.);
  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлар ставкалари:
  • дилердан сотиб олинган янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда харид нархининг 3% миқдорида йиғим ундирилади
  • фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда ишлаб чиқарилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун:
    • 3 йилгача бўлса - БҲМнинг 0.11 фоизи;
    • 3-7 йил бўлса БҲМнинг 0.09 фоизи;
    • 7 йилдан ортиқ бўлса БҲМнинг 0.06 фоизи.

Давлат рақами белгисини олиш учун:
  • автотранспорт воситалари учун – БҲМнинг 1,5 баравари;
  • мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун – БҲМнинг 0,75 фоизи;
  • яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт ўрнига янги бериш учун – БҲМнинг 1 баравари;
  • яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона ўрнига янги бериш учун – БҲМнинг 0,5 фоизи. Батафсил ҳаволада.

Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахслар “олтин (чиройли)” давлат рақам белгисини аукцион ёки буюртма орқали олишлари мумкин

Chat