Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 895 марта ўқилди

Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш умумий асосларда амалга оширилади.

  • Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон судида ажралишга ҳақлидир.
  • ФҲДЁ органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
  • Чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) ариза берувчининг турар жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилади.
Chat