Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10833 марта ўқилди

Фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.

  • ариза - ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
  • таклиф - давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;
  • шикоят - бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.

Мурожаат намуналари учун ҳаволага ўтинг.

Chat