Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8173 марта ўқилди

Тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан қуйидаги шахслар (беморлар) тоифалари озод қилинади:
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
  • 1941 - 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  • Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногиронлиги бўлган шахслар;
  • 1941 - 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Байналмилалчи жангчилар;
  • чин етимлар;
  • ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар;
  • 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
  • чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;
  • «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
  • 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар. Батафсил ҳаволада.

Қуйидаги касалликлар беморга даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод бўлиш ҳуқуқини беради:
  • ОИВ касаллигини юқтирганлар (ОИТС).
  • онкологик касалликлар.
  • руҳий касалликлар.
  • юқумли касалликлар.
  • гиёҳвандлик касалликлари.
  • эндокринологик касалликлар.
  • нурланиш касаллигига чалинган беморлар.
  • мохов касаллиги.
  • сифилис.
  • сил касаллиги.
  • шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида беморларнинг шифохонада бўлиши чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи касалликлар ва ҳолатлар.
  • даражасидан қатъи назар, камқонлик касаллигига чалинган ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар. Батафсил ҳаволада.

Ушбу рўйхат ҳақ эвазига тиббий ёрдам кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.

Chat