Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7440 марта ўқилди

Истеъмолчининг ҳуқуқлари
  • шартномага мувофиқ хизматдан фойдаланиш;
  • қаттиқ маиший чиқиндини олиб кетиш минимал даврийлигига риоя этишилини талаб қилиш;
  • хизмат учун олдиндан ҳақ тўлаш;
  • хизмат кўрсатиш тартиби ва тарифлари тўғрисида маълумот олиш;
  • хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома бериш;
  • шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилганда шикоят қилиш ва аниқланган камчиликни бартараф этишни талаб қилиш;
  • хизмат кўрсатилаётганда юзага келган камчилик бепул бартараф этилишини талаб қилиш;
  • хизмат кўрсатилмаганда ҳақ тўлаш мажбуриятидан озод бўлиш;
  • етказилган зарарни қоплаш бўйича судга мурожаат қилиш.

Истеъмолчининг мажбуриятлари
  • кўрсатилган хизмат учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
  • чиқинди тўплаш шохобчасида чиқиндини контейнерга ташлаш;
  • тўплашнинг “сигнал” усулида етиб келган махсус автотранспорт воситасига қаттиқ маиший чиқиндини жойлаштириш;
  • чиқиндини рухсат этилмаган жойга (объектга) ташламаслик;
  • объектларда, дала ва аҳоли яшаш пунктида махсус техник қурилмасиз чиқиндини ёқмаслик;
  • умумий фойдаланишдаги жойда чиқинди тўплаш ва сақлаш жойи ташкил этилишига йўл қўймаслик;
  • чиқинди тўплаш контейнери, тўплаш шохобчаси носозлиги аниқланганда хизмат кўрсатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилиш;
  • кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахс сони тўғрисидаги маълумот ўзгарганда 10 иш куни мобайнида мутахассисни хабардор қилиш.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот мажбуриятлар
  • қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этиш;
  • истеъмолчиларга сифатли хизматлар кўрсатиш;
  • истеъмолчиларнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;
  • кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
  • истеъмолчиларнинг мурожаатлари ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш;
  • ўзига бириктирилган ҳудудда зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини таъминлаш;
  • чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларининг ҳолатини назорат қилиб бориш;
  • чиқинди тўплаш шохобчаларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун контейнерлар билан жиҳозлаш;
  • чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг санитария ҳолатини таъминлаш;
  • чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш ва коммунал тўловларнинг тўланишини таъминлаш;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш;
  • чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлаш;
  • чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш;
  • хизматлар кўрсатиш тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида истеъмолчини олдиндан хабардор қилиш;
  • истеъмолчиларга бепул маълумот бериш;
  • истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича янги қоидабузарликларнинг олдини олиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
  • маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш.

Истеъмолчига сифатсиз хизмат кўрсатилса
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat