Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 72536 марта ўқилди

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • ишончнома берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (тех.паспорт);
  • агар ишончнома тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилганда умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги (никоҳ гувоҳномаси);
  • мулк гаровга қўйилган бўлса гаровга олувчининг розилиги;
  • агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) ишончнома берса васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
  • агар автотранспорт воситаси эгасига мерос гувоҳномасига асосан тегишли бўлса, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
  • агар ишончнома яқин қариндошларга берилса, қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;
  • агар мулк меросга асосан тегишли бўлса, мерос гувоҳномасининг нусхаси. Батафсил.

  • Кўрсатиладиган хизмат учун йиғим ундирилади. Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин.

Транспорт воситасини яқин қариндошлар (эр (хотин), ота-она, болалар, ака-укалар ва опа-сингиллар) ўртасида мажбурий тартибда нотариал ишончномаларни расмийлаштирмасдан бошқаришига рухсат берилди.

  • Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.
  • Қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг талабига биноан кўрсатилиши мумкин.

Қўшимча хизматлар учун тўлов
  • Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 10%)
  • Тушунтириш учун ҳақ миқдори (БҲМнинг 5%)
  • Тақиқни текшириш учун (хар бир мулкдан БҲМни 15%)



Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Норматив ҳужжатлар

Chat