Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6666 марта ўқилди

Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома эр-хотиннинг мавжуд умумий мулки ҳисобланган мулкигагина берилади.


Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:
эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига берилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  • Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси;
  • Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
    • Кўчмас-муллка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ва кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти);
    • Автомототранспор учун - ДЙҲХХ берилган Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси;
    • Бошқа турдаги мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  • Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).


Қўшимча хизматлар учун тўлов
  • Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 5%);
  • Тушунтириш учун ҳақ миқдори (БҲМнинг 5%);
  • Тақиқ мавжуд эмаслигини текшириш учун (БҲМни 15%).



Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat