Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 198 марта ўқилди

Ногиронлиги бўлган шахслар фақат дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши лозим.

  • Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни;
  • умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни;
  • меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;
  • озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;
  • умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини 

мажбурий тиббий кўриклари иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Chat