Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 43316 марта ўқилди

Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

  • Хизмат тавсифи: Кадастр паспортини шакллантириш
  • Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда
  • Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Кадастр паспортини бериш

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарори

Хизматни кўрсатиш муддати:

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади

а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича

  • кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

  • умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
  • умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
  • умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
  • умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
  • умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
  • умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
  • ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

Хизмат натижаси: Кадастр паспортини расмийлаштириш ва бериш

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, давлат хизматидан электрон тарзда аризани юборади. Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар


Рад этиш сабаблари:

Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

  1. сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
  2. кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
  3. ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
  4. ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги

Боғланиш: Тел: +998 (71) 244-30-82

Ташкилот:

  • Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари.

Шикоят аризаси бериш тартиби: Кўрсатилган хизматдан қониқиш бўлмаса ёки норози бўлган тақдирда, аризачи Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда юқори ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бу қандай ишлайди?

► Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда аризани юборади. Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

  • Ариза берувчи: Кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
  • Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Сўровномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига (ДК филиали) юборади.
  • ДКфилиали:
  1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
  2. Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда). Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигидан келиб чиқиб) муддатларда.
  • Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.
  • Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.
  • Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради. Реал вақт режимида.


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Chat