Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12756 марта ўқилди

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш

Хизмат тавсифи: Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишлари шарт.

Бу қандай ишлайди?

  1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади
  2. Рўйхатдан ўтказувчи орган кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади ва йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани аризачига юборади
  3. Аризачи йиғимни тўлайди ва реестрдан кўчирмани юклаб олади

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Боғланиш: +998 71 276-36-96, +998 71 276-91-75

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Рўйхатдан ўтказиш учун ҳуқуқий асос бўлган ҳужжатнинг скан нусхаси (нотариал шартнома, суд қарори ва бошқалар)

Хизматни кўрсатиш муддати: 2 иш куни давомида

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.

Хизмат нархи: Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархлари


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Chat