Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6602 марта ўқилди

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳлик қилувчи шахс;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
  • Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
  • ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
  • кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

Қуйидагиларни ташиш бепул амалга оширилади
  • 7 ёшгача бўлган болаларни;
  • ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва мусиқа асбобини;
  • 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни;
  • қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни;
  • аравачани (болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқаларнинг аравачаларини);
  • майда боғдорчилик инвентарини;
  • болалар чаналарини.

Ўлчами кўрсатилган энг катта ҳажмларнинг ҳатто биттасидан ортиқ бўлган багаж белгиланган параметрларга номувофиқ ҳисобланади ҳамда уни ташиш учун қўшимча тўлов ундирилиши мумкин.

Chat