Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13959 марта ўқилди

Қуйидаги ҳолларда эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш қайд этилади
  • суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
  • суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
  • содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Ваколатли орган: ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • Ариза;
  • Эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
  • Эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма;
  • Судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада болалари ва молмулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади

Хизмат учун давлат божи қонунга мувофиқ ундирилади.

Муддат: Эр (хотин)дан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, ФҲДЁ органига ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.


ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat