Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12065 марта ўқилди

ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.

  • Қонуний кучга кирган никоҳдан ажратишни қайд этиш республика судлари қарорлари билан эр-хотиндан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
  • Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлик факти расмийлаштирилганлигини текширади.
  • Текширув суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, мурожаат этилган кунгача никоҳдан ажратиш тўғрисидаги Алфавит дафтари бўйича ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви (никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида белги қўйилганлиги ёки йўқлиги) бўйича ўтказилади.
  • Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • Эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажралишни қайд этиш тўғрисидаги ариза;
  • Суднинг никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори.

Хизмат учун давлат божи қонунга мувофиқ ундирилади.

  • Муддат: суд қарори кучга киргач.
  • Натижа: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

  • ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
  • ФҲДЁ органи қабулига ёзиши учун ҳаволага ўтинг.
Chat