Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 700 марта ўқилди

Йўловчи (юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи) темирйўлга нисбатан судга даъво қилишдан аввал, унга этироз билдириши лозим.

Темир йўлга нисбатан эътироз билдириш муддати 6 ойгача, жарима ундириш бўйича эса – 45 кун.

Эътирозлар қуйидаги ҳолларда билдирилади:

  • юк йўқолганда
    • юк қабул қилувчи томонидан, қуйидагиларни илова қилган ҳолда:
    • юк етиб бориши лозим бўлган станциянинг юк келиб тушмаганлиги ҳақидаги муҳри билан тасдиқланган юк квитанциясининг асли;
    • юқоридаги ҳужжатни тақдим қилиш имкони бўлмаган тақдирда юкни нархи тўланганлиги ҳамда юк етиб бориши лозим бўлган станциянинг юк келиб тушмаганлиги ҳақидаги муҳри билан тасдиқланган ҳужжат;
    • юк жўнатувчи томонидан юк квитанциясининг асли илова қилинади.

    Темир йўлга нисбатан эътироз юк етказиб бериш муддатидан 30 сутка ўтгандан сўнг билдирилиши мумкин.

  • юк зарарланганда, бузилганда ёки камомат чиқганда
    • юк қабул қилувчи томонидан, қуйидагиларни илова қилган ҳолда:
    • темирйўл томонидан берилган юк хати ва тижорат далолатномаси асли, агар далолатномани тақдим қилиш имкони бўлмаса юк хатига белги қўйилиши лозим;
    • темирйўл томонидан берилган юк хати ва тижорат далолатномаси тузилиши рад этилганлиги ҳақидаги ҳужжат асли.

    Темир йўлга нисбатан эътироз юк ёки багаж берилган кундан бошлаб билдирилиши мумкин.

  • юк кечикиб етказилганда
    • юк қабул қилувчи темирйўл томонидан берилган юк хати асли.

    Темир йўлга нисбатан эътироз юк ёки багаж берилган кундан бошлаб билдириш мумкин.

  • багаж йўқотилганда
    • багаж эгаси томонидан багаж квитанциясининг асли.

    Темир йўлга нисбатан эътироз етказиб бериш муддатидан 10 сутка ўтгандан сўнг билдириш мумкин.

  • багаж зарарланганда, бузилганда ёки камомад чиқганда
    • багаж эгаси томонидан багаж зарарланганлиги, бузилганлиги ёки камомад чиқганлиги ҳақидаги далолатнома асли.

    Темир йўлга нисбатан эътироз багаж берилган кундан бошлаб билдириш мумкин.

  • тўловлар, жарималар ва йиғимлар нотўғри ундирилганда
    • юк жўнатувчи (қабул қилувчи) юк хати асли, вагонларни тақдим қилиш ва тозалаш ведомости, қўшимча йиғимлар учун йиғим карточкалари, умумий шаклдаги далолатнома ва тўловлар амалга оширилганлиги ҳақида ҳужжатлар.

    Темир йўлга нисбатан эътироз тўловлар нотўғри ундирилган кундан бошлаб билдириш мумкин.

Эътирозлар билдириш ва даъво қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди.


Темир йўлга нисбатан эътироз вагонлар туриб ҳамда ушланиб қолганлиги ва бошқа ҳолатларда акцептсиз равишда ундириб қолинган жарималар бўйича темир йўлнинг жарима тўлаш ҳақидаги талабномаси қабул қилинган кундан бошлаб билдириш мумкин.

Темирйўлга нисбатан билдирилган эътирозлар, улар келиб тушган кундан бошлаб кўйидаги муддатларда кўриб чиқилади:
  • 3 ой давомида – етказиб бериш билан боғлиқ масалалар бўйича
  • 45 кун давомида – жарималарни тўлаш масалалари бўйича

Кўриб чиқиш якунлари бўйича темир йўл томонидан мурожаат этувчига хабар берилади.

Chat