Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5005 марта ўқилди

Чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказишга ваколатли орган Адлия вазирлиги ҳисобланади.

Аккредитация Ўзбекистонда яшаш ва ишлаш учун асос бўлади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • чет эл фуқаросининг шахсий варақаси;
  • чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;
  • хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат.
  • Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;
  • тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси (Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига мавжуд эмаслиги ҳақида сертификат бериш давлат хизматига ўтиш);
  • чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;

Кўрсатиладиган хизмат учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Муддат: ариза берилган кундан 1 ой муддат ичида.

Chat