Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Юк ташиш учун ҳам лицензия талаб қилинадими?

  • 9825

Тадбиркорлик субъектлари томонидан юкларни автомобил транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ҳамда шаҳарлараро ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6044-сон Фармонига асосан бекор қилинган.

Аммо сиз тадбиркор бўлсангиз автомобил транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олишингиз талаб қилинади. Бунда, талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 636-сон қарорига асосан Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилишингиз лозим.

Юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари.

Ҳалқаро йўналишлар бўйича юк ташиш учун лицензия наъмунаси.

Chat