Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қайси тоифадаги шахслар хусусий пуллик тиббиёт муассасаларида тиббий хизматни бепул олишлари мумкин?

  • 7322

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

  1. ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
  2. I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
  3. муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
  4. ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
  5. етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  6. 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  7. 1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
  8. қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Асоссиз рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (1003) мурожаат қилишингиз мумкин.

  • Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш тартиби.
  • Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш тартиби.
  • Ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзлар.
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланиш учун ҳаволага ўтинг ёки ишонч телефони 1003.
Chat