Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳодимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилса бўлади?

  • 5730

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

  • Меҳнат ҳуқуқи бузилган ҳолатларда меҳнатни муҳофаза қилиш, бандлик соҳаларда давлат назорати билан шуғулланадиган масъул ташкилот - Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик Вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилиш мумкин.
  • Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
  • Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, ҳодим бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш учун даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.

Контакт маълумотлар:

  • Адрес: Узбекистон Республикаси, 100100, Тошкент шахар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уй
  • Ориентир: Миробод тумани ФҲДЁ рўпарасида
  • Телефон : (71) 200-06-00
  • Ишонч телефони: (71) 239-41-12
  • Электрон почта: inspektor@mehnat.uz.
  • Меҳнатга оид ҳуқуқларингиз бузилганда қўйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Фойдали ҳаволалар:

Chat