Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

1-курс талабалари ҳам академик таътил олса бўладими?

  • 26651

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, академик таътил беришда талаба ўқиётган курсга нисбатан чеклов мавжуд эмас. Бундан олдин амалда бўлган низомга кўра, биринчи курс талабаларига академик таътил фақат талабаларнинг касаллиги туфайлигина берилиши мумкин бўлган.

Ушбу тартиб 2021/2022 ўқув йилидан эътиборан бекор қилинган.

Ўрнатилган янги тартибга мувофиқ академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида берилади ва ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинган.

Талабаларга академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун;
  • саломатлигини тиклаш учун;
  • ҳомиладорлик ва туғиш учун;
  • болаларни парвариш қилиш учун;
  • оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзандипарвариш қилиш учун.

Фойдали ҳаволалар:

Chat