Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 64526 марта ўқилди

Солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланади.

  • Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.
  • Солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида – 210 млн. сўм бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса – 90 млн. сўм миқдорда солиқ базаси ҳисобланади.
  • Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича солиқ тўловчи бўлган тақдирда, солиқ базаси ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади.

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари,  фоизларда   

1

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,2

2

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:

200 кв.м дан ва 500 кв.м га қадар бўлган:

0,25

500 кв.м дан ортиқ бўлган:

0,35

3

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,25

4

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

2

Аҳамият беринг!
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари учун солиқ жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади ҳамда Солиқ кодексининг 436-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.

  • Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади.

Кўчмас мулк ва ер солиғи

Мол-мулк солиғи калькулятори

Chat