Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 75828 марта ўқилди

Положение о порядке назначения адвокатов в качестве защитников в уголовном  судопроизводстве в АПКК — Адвокатская палата Краснодарского края

Барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилинади.


  • Судларга икки хил тоифадаги мурожаатлар қилиш мумкин:
  • Биринчиси, бу оддий хат тарзидаги (муайян иш билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар;
  • Иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.
  • Биринчи тоифадаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Агар ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
  • Иккинчи тоифадаги мурожаатлар тегишлича фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят-процессуал кодексида, маъмурий судларда Маъмурий суд ишларини юритиш кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак
  • ариза берилаётган суднинг номи;
  • даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
  • жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;
  • даъвогарнинг талаби;
  • агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;
  • даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
  • жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
  • аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг руйхати.

Даъво аризасига қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади
  • арз қилинаётган талабларга асос бўлган ҳолатларни;
  • жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
  • давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;
  • аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза вакил томонидан имзоланган бўлса.

 

Ариза - буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, маъмурий ишлар бўйича берилади.

Даъво ариза шаклига қўйилган талаблар ариза шаклига ҳам татбиқ этилади.

Шикоят - суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция , кассация шикоятлари шаклида берилади.

Chat