Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7914 марта ўқилди

Мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган бўйсунув тартибида юқори турувчи давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита берилади.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли.

Ёзма шаклда мурожаат қилиш учун почта манзиллари
  1. Бош прокуратура –  Тошкент ш., Я.Ғуломов 66. Тошкент 142000
  2. Ички ишлар вазирлиги - Тошкент ш., Яккасарой т., Ю.Ражабий, 1.
  3. Адлия вазирлиги –  Тошкент ш., Сайилгоҳ к. 5, Тошкент 100047
  4. Олий суд - Тошкент ш., А. Қодирий кўчаси, 1. 100186.

Мурожаатларни бериш муддатлари
  • Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан 1 йилдан кечиктирмай берилади.
  • Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи, ташкилот ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тикланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, ташкилотларга ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга, ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

Chat