Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14633 марта ўқилди

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органларига қуйидаги ҳолларда мурожаат этилади:
  • стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш талабларига жавоб бермайдиган товар туфайли унга зарар етказилганда;
  • сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот сертификатсиз сотилганда ёки сертификатининг амал қилиш муддати ўтган товар сотилса;
  • стандартлаштиришдан ва давлат рўйхатидан ўтмаган импорт товари сотилганда;
  • техник регламентлар талабларини бузган ҳолда товарлардан фойдаланилса;
  • яроқсиз ўлчов ва синов воситалари, шунингдек мажбурий текширишдан (калибрлаш) ўтмаган ўлчов воситалари ёрдамида хизматлар кўрсатилганда.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари (давлат инспекторлари) ваколатлари:
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
  • сифатсиз маҳсулотни ишлаб чиқаришни тақиқлайди ёки сотишни тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар беради;
  • стандартларга номувофиқ бўлган импорт маҳсулотни реализация қилишни тақиқлайди;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жарима қўллайди.

Давлат реестрлари:
  • Техник регламентлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Ўлчаш воситалари давлат реестри билан танишиш  учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Давлат реестрига киритилган мувофиқлик сертификатлари рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

  • манзил: Тошкент ш,, Фаробий кўчаси, 333А-уй
  • веб-сайт: www.standart.uz
  • е-почта: uzst@standart.uz
  • телефон: (+99871)-202-00-11
Chat