Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12565 марта ўқилди

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади
  • Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
  • Чин етимлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
  • Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
  • Байналмилалчи-жангчилар;
  • Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
  • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
  • Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари.

Chat