Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10062 марта ўқилди

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ҳамда уларнинг филиаллари томонидан амалга оширилади.

Дори воситаларини чакана реализация қилиш рецептлар бўйича ёки рецептсиз амалга оширилади.        

  • Рецепт даволовчи шифокор томонидан берилади. Дори воситаси рецептда назарда тутилган миқдорда олиб бўлинганда унга «Рецепт ҳақиқий эмас» деган штамп босилади ва дорихонада қолдирилади.

Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Chat