
Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
Риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар
- кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
- кўчмас мулк объектлари савдосини ташкил этиш;
- кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
- кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.