Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9207 марта ўқилди

Телекоммуникация хизматлари оператор (провайдер, эшиттирувчи) ва абонент ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартномага асосан тақдим этилади.

Телекоммуникация хизматларига уланиш учун ариза:

  • муомала лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс томонидан;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахс, шунингдек, унинг филиали ёки ваколатхонаси томонидан берилиши мумкин.

Шартномани тузиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
  • мурожаатчи вояга етмаган жисмоний шахс бўлганда, бундан14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги бўлган ҳоллар мустасно;
  • телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш кўзланаётган манзил оператор (провайдер, эшиттирувчи) хизмат кўрсатиш зонасига кирмаганда;
  • мурожаатчи томонидан маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
  • тақдим қилинган маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда.

"Ўзбектелеком" АКнинг фаолияти билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat