Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7161 марта ўқилди

  • Электр тармоғи корхонаси ва истеъмолчи ўртасида 2 нусхада шартнома тузилади.
  • Шартноманинг бир нусхаси истеъмолчида, иккинчи нусхаси электр тармоғи корхонасида қолади.
  • Шартномада истеъмолчи ва электр тармоғи корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.

Тариф ўзгариши ҳақида хабар бериш
  • электр учун тарифлар ўзгарганда, электр тармоғи корхонаси камида 15 кун олдин бу ҳақда хабар беради;
  • бунда истеъмолчи фойдаланилган электр учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлайди;
  • тарифлар ўзгарганда, аванс тариқасида тўловни амалга оширган маиший истеъмолчи 6 ойга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Қоидабузарликни расмийлаштириш
  • электрдан фойдаланишда истеъмолчи томонидан қоидабузарликка йўл қўйилса, бу ҳақида далолатнома тузилади;
  • далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади. Бунда истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.

Chat