Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5599 марта ўқилди

Чиқиндини олиб кетиш даврийлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

Тўпланиш меъёри камида 5 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

  • Қаттиқ маиший чиқиндининг тўпланиш меъёри кўп квартирали ва якка тартибдаги уйлар бўйича – уйнинг ободлик даражасига қараб бир кеча-кундузда бир киши ҳисобига белгиланади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги
  • чиқинди тўплаш шохобчасидан – 1 кунда бир марта;
  • якка тартибдаги турар жойдан “сигнал” усулида – 3 кунда бир мартани ташкил қилади.

  • Санитар тозалаш марказлари хизмат кўрсатувчи ташкилот чиқиндини олиб кетиш жадвалига риоя қилиши юзасидан мониторинг (чиқинди ташиш машинаси ҳаракатини онлайн кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда) юритади ва ҳисобини олиб боради.
  • Чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизмати кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилганда далолатнома тузилади.
  • Далолатномани истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки ширкати вакили имзолайди.

Далолатнома чиқинди тўплаш ва олиб кетиш хизмати учун тўланган ҳақни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.

Chat