Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 24068 марта ўқилди

Нафақа ёки моддий ёрдам олиш тартиби

Болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа ёхуд моддий ёрдам олиш учун доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги маҳалла йиғинига ариза бериш керак. Ариза намунаси билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;
  • чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;
  • болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;
  • оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
  • ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Оиланинг ўртача бир ойлик даромадини аниқлаш

Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.


Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги 3 ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
  • мулкий даромадлар;
  • якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
  • пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари суммаси;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, штамплар ва муҳрлар олиш, электрон рақамли имзо олиш, тадбиркорликка ўқиш харажатларини тўлаш ва кредитни олиш чоғида суғурта полиси ҳақини тўлаш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари олиш учун меҳнат органлари томонидан ажратилган субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
  • пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, компенсация, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно);
  • томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;
  • чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;
  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
  • меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг даромади таркибига киритилмайди.

Нафақа ва моддий ёрдам тўлашни тўхтатиш

а) қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

  • қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;
  • ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
  • доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганда;
  • «Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;
  • тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

б) ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади.

Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта тўловлар амалга оширилади.

Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади.

Қуйидаги ҳолларда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:
  • ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад белгиланган мезондан ошганда;
  • идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
  • ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:
  1. ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;
  2. жами 2 ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;
  • ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
  • ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда;
  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;
  • болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда;
  • оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
  • оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда;
  • даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда.

Юқоридагиларга нисбатан қўлланиймайдиган ҳолатлар билан ҳаволада танишинг.

  • Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган норматив даромадини ҳисоблаш методикаси

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:

  • инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
  • тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
  • унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;

б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  • 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
  • 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
  • 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.


Аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддати

Кам таъминланган оилаларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация (ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш Схемаси

Бир ойлик ўртача жами даромадни ҳисоблаб чиқишнинг мисоли:

5 кишидан иборат оиланинг аъзоси моддий ёрдам учун 2020 йил декабрь ойида мурожаат этган. Унинг даромадлари август — октябрь ойлари учун ҳисобланади. Оила аъзоларининг барча даромадлари йиғиндиси (норматив даромадларни ҳисобга олган ҳолда) 5 250 000 сўмни ташкил этади.

Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади қуйидагини ташкил этади: 5 250 000 сўм / 5 киши / 3 ой — 350 000 сўм.

3 ёшдан 18 ёшгача бола нафақасини рад этиш асослари (видео)

Ҳаётий мисол:

Савол: К. исмли шахс 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга нафақа тайинлашда бир қатор ўзгаришлар бўлганлигини эшитганлиги ҳақида маълум қилиб, улар ҳақида тушунтириш беришни сўради. 

Жавоб: 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:

инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди;

тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди;

унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилди;

б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш белгиланди.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинди.

Chat