Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 33146 марта ўқилди

Айрим фаолият турлари билан шуғулланиш учун лицензия олиш талаб этилади. Рўйхат билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.

Фаолият турига қараб лицензияни олиш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш:

  • лицензияловчи ор ган томонидан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;
  • суд томонидан 10 иш кунидан кўп бўлган муддатга амалга оширилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиладиган ҳолатлар:

  • лицензия талаблари ва шартлари бузганлиги аниқланганда;
  • лицензияловчи органнинг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чиқарган қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда.

Муҳим! Фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.

Chat