Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31544 марта ўқилди

Мен 2 ёшли фарзандим билан чет элга боришим керак. Ёш болаларга чет элга чиқиш паспортини олиш учун тўлов миқдори ва тартиби қандай?

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги 4079-сон қарорига асосан, чет элга чиқиш биометрик паспортлари қуйидаги муддатларга берилади:

  • 1 ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга, 1-16 ёшгача болаларга – 5 йилга, 16 ёшдан ошганларга – 10 йилга муддатга берилади.

✅ Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштирганлик учун, тўловлар миқдори:

  • 16 ёшгача болаларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80% миқдорида
  • 16 ёшдан катталарга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 120% миқдорида.

✅ Вояга етмаган болаларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлашитириш учун ота-онани ёзма розилиги шарт.

Консуллик рўйхатида турувчи, чет элда яшовчи фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартиби қандай?

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 49-сонли қарорига кўра, фуқароларга хорижга чикиш биометрик паспортини бериш:

  • хориждаги консуллик муассасалари;
  • Ташки ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқукий департаменти;
  • Ташки ишлар вазирлигининг Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

✅ Консуллик муассасалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини қуйидаги фуқароларга расмийлаштирилади:

  • хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турувчилар;
  • Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган ва 6 ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш, оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик чиққан хамда консуллик руйхатида турганларга.

✅ Паспорт олиш ҳақида тегишли идораларга мурожаат қилинганда, ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудида - 10 кун муддатда, хорижда эса – дипломатик постга жўнатилиш жадвалига асосан амалга оширилади.

Қандай холатларда фуқаро ҳарбий хизматдан озод этилиши мумкин?

Ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахслар қўйидаги холатларда ҳарбий хизмат ўташдан озод этилади:

  • саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
  • яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
  • рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.

Хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугашидан қанча вақт олдин алмаштириши мумкин?

✅ Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётганида хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлган тақдирда алмаштириши мумкин.

Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

✅ Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • белгиланган шаклдаги илтимоснома;
  • қабул килувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
  • миллий паспорт ёки фуқаролиги йуқ шахс учун ҳужжат;
  • уй-жой эгасининг вақтинча рўйхатдан ўтказишга ёзма розилиги ва уй-жойга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар;
  • давлат божи тўланганлиги ҳакида квитанция (Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат божи тўлашдан озод этилганлар, бундан мустасно).

Chat