Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 37866 марта ўқилди

Фермер хўжалигини ташкил этиш тартиби
  • Фермер хўжалиги ташкил этиш учун, аввало, уни ташкил этмоқчи бўлган шахс белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак. Ер олиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
  • Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.
  • Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси билан белгиланади.
  • Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (3 йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) қонунчиликда белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.
  • Фермер хўжалиги шу хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади, у фермер хўжалигига тегишлича алоҳида мол-мулк ажратиб беради ва уставини тасдиқлайди.
  • Фермер хўжалиги ташкил этиш учун унинг бошлиғи белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги
  • Кўп тармоқли фермер хўжалиги - қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир;
  • Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритилади;
  • Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинганда кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин;
  • Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади.
  • Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши берилиши мумкин эмас.

Фермер хўжалигида солиқ ва тўловлар
  • Фермер хўжалиги айланма ва ер солиғи тўловчиси ҳисобланади.
  • Ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари билан қуйидаги ҳаволада танишинг.
  • Шунингдек, фермер хўжаликларига берилган солиқ имтиёзлари билан қуйидаги ҳаволада танишинг.

Фермер хўжалигида меҳнат муносабатлари
  • Фермер хўжалигида меҳнат муносабатлари, яъни, ходимларни ишга олиш, уларга иш ҳақи тўлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига, биринчи навбатда, фермер хўжалиги раҳбари масъул ҳисобланади.
  • Фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади.
  • Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан белгиланади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади.
  • Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгиланади.

Фермер хўжалигида ижара ҳуқуқи мероси
  • Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ижара шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.
  • Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижара шартномасига ўзгартишлар киритиш орқали белгиланган тартибда ўз оила аъзоларидан бирига ижара шартномаси билан маълум муддатга ижарага бериши мумкин.

Chat