Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31988 марта ўқилди

Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Пора олиш:
  • такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
  • кўп миқдорда;
  • тамагирлик йўли билан;
  • бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса - 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар пора олиш:
  • жуда кўп миқдорда;
  • уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса - 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳаволада танишинг.

Chat