Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22347 марта ўқилди

Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш - жаримага сабаб бўлади.

Талон-торож қилинган мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.

Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.   

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳаволада танишинг.

Chat