Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10003 марта ўқилди

Геодезия ва картография фаолияти — Ер шаклининг, ташқи гравитация майдонининг параметрларини, ер сатҳининг координата нуқталарини ва уларнинг вақт бўйича ўзгаришларини аниқлашга, давлат геодезия, гравиметрия ва нивелир тармоқларини, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини яратиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туришга, давлат кадастрлари, геофазовий маълумотлар банклари (базалари) ва геоахборот тизимлари учун топографик, тематик хариталар, режаларни ва картографик асосни яратишга ҳамда янгилашга қаратилган илмий, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолияти.

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудуди, ер шари ҳудуди, космик фазо, шу жумладан табиий ҳамда сунъий осмон жисмлари геодезия ва картография фаолиятининг объектларидир.
  • Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари.

Геодезия ва картографияга оид ишларнинг турлари:
  • умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар;
  • махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишлар.

Геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.

  • Давлат геодезия назорати геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
  • Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Chat