Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20666 марта ўқилди

Электрон тижорат — товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тадбиркорлик фаолияти доирасида ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдо майдончаси орқали тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган олди-сотдисидир

Электрон тижоратнинг асосий принциплари:
  • электрон тижорат соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;
  • электрон тижоратда шартномалар тузишнинг ихтиёрийлиги;
  • электрон тижоратда иштирок этиш шарт-шароитларининг тенглиги;
  • электрон тижорат субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тегишли даражадаги сифатини таъминлаш;
  • электрон тижоратда жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги;
  • электрон тижоратда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон шаклда қайд этилган, юборувчисини идентификация қилиш имкониятини берадиган ахборот ўз қўли билан имзоланган қоғоздаги ҳужжатларга тенглаштирилади ва улардан битимлар тузилганлигининг далили сифатида фойдаланилиши мумкин.

Электрон тижоратдаги шартнома фақат ахборот тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилганлигига асосланиб ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.

Электрон тижорат иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • электрон тижорат мақсадида ишлаб турган ахборот ресурсларида офертани жойлаштириш (таклиф этиш);
  • электрон тижоратдаги шартномаларни тузиш йўли билан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ёки олиш;
  • электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни ахборот воситачиларига сақлаш учун топшириш.

Электрон тижорат доирасидаги давлат харидлари ва корпоратив харидларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Chat