Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9866 марта ўқилди

Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш

  • Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
  2. Давлат хизматлари маркази (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбораши керак.
  3. СҚКХ ташкилоти 2 иш куни мобайнида сувни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаши ва ДХМга (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юбораши керак.
  4. Истеъмолчи 5 иш куни мобайнида расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлаши ҳамда тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани СҚКХ ташкилотига ДХМ томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  5. СҚКХ ташкилоти истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилишни амалга ошириши керак.
  • Ташкилот:
  1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
  2. Тошкент шаҳар “Сувсоз” давлат унитар корхонаси
  • Боғланиш: Call-марказ - 1255
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 7 иш куни мобайнида
  • Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарори
  • Хизмат нархи: Бепул
Chat