Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17253 марта ўқилди

Жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо олиш

Бу қандай ишлайди?

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади
2. Тегишли майдонга шахсий телефон рақами киритилади ва арифметик амал бажарилади
3. Тегишли ҳудуд ва туман танланади. Шахсий телефон рақамига келган тасдиқлаш коди киритилади
4. Ҳужжатлар илова қилинади ҳамда ЭРИ калити пароли ўйлаб топилади. Сўров билан танишилади ва имзоланади 
5. Тўлов амалга оширилади
*ЭРИ калитидан фойдаланиш учун шахсий компьютерга “E-imzo” дастури ўрнатилиши зарур

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Боғланиш:

  • Call center 1148
  • +99871 207-00-66
  • https://my.soliq.uz/main/

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Шахсни тасдиқловчи ҳужжат

Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни ичида

Хизмат нархи: БҲМнинг 7%

Chat