Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 79012 марта ўқилди

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш

  • Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.
  • Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар «Ягона реестр» АТ орқали АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади, муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши мумкин.
  • Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган даврларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан кейин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш

а) қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

  1. қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;
  2. ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
  3. оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;
  4. «Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;
  5. болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

б) ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади.

Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта амалга оширилади;

  • Тўловларни тўхтатиш (қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаган ҳолатлар бундан мустасно) «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.
  • Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади.


«Ягона реестр» АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам миқдорини ва муддатини белгилаш жараёнида техник сабабларга кўра ортиқча тўловлар вужудга келганда, ушбу ортиқча тўловлар, биринчи навбатда, тегишли болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчиларга жорий ва келгуси ойлар учун ҳисобланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганлиги ёки тугаётганлиги сабабли ортиқча тўловни қоплаш учун ҳисобланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси етарли бўлмаган ҳолларда:

  • ортиқча тўловларнинг қопланмаган суммаси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи томонидан ўз хоҳишига кўра қопланиши мумкин;
  • болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчига унинг аризасига мувофиқ белгиланган тартибда унга такроран тайинланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам маблағлари ҳисобидан қопланади.

Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар натижасида ортиқча тўлов аниқланган ойдан бошлаб 12 ой ўтгандан сўнг ортиқча тўловларнинг қопланмаган қисми суд тартибида ундирилади.

  • Бошқа ҳолларда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам миқдорларидан чегирмалар қилиниши мумкин эмас.
  1. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулининг учинчи шахсга ишончнома орқали тўланишига йўл қўйилмайди.
  2. Ариза берган шахс вафот этган тақдирда, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига ёки қонуний вакилига тўланади. Бунда оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили тегишли аризани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, мавжуд бўлганда — васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхасини АТ «Халқ банки»нинг тегишли филиалига тақдим этиши орқали тайинланган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиши мумкин.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови ойининг 4-санасидан 27-санасига қадар амалга оширилади.


  • Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар ва моддий ёрдам (3 ёшгача ва 18 ёшгача бола нафақаси)
  • Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромад ҳажмини аниқлаш
  • Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этиш асослари
Chat