Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26517 марта ўқилди

Unicef 1946 йилда БМТ томонидан ташкил этилган Халқаро болалар жамғармасининг (ИСEФ) вориси ҳисобланади.

1994 йилдан буён Unicef Ўзбекистонда болалар ва уларнинг оилалари ҳаётини яхшилаш, энг кам таъминланган қатламларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича иш олиб боради.

Бутун дунёдаги жиддий муаммоларга қарамай, Unicef ходимлари ҳар бир боланинг озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқлари, табиий офатлардан ва зўравонликлардан ҳимояланиш ҳамда тенгликни таъминлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Ҳамкорлик дастурларини изчил амалга ошириш орқали УНИСEФ Ўзбекистон ҳукуматига республика ва маҳаллий даражада болалар ва уларнинг оилалари ҳуқуқлари ва фаровонлиги билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатади. Бу иш фуқаролик жамияти ташкилотлари, парламент, жамият, ёшлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, кўп томонлама ва икки томонлама ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда болаларни ҳимоя қилишга тааллуқли бўлган ўта муҳим масалаларни ҳал қилиш мақсадида  кўп қиррали стратегияни олиб боради. Тегишли сиёсат ва қонунчиликни ишлаб чиқишда техникавий кўмак бериш, барча болалар учун хавфсиз муҳитни яратиш учун турли мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш, бола ҳимояси бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш шулар жумласига киради.

Ушбу соҳадаги ташаббуслар хавфсиз оналик ва болалик бўйича халқаро стандартлар ва амалиёт интеграциялашуви, тиббиёт ходимларига сабоқ бериш ҳамда юқори самарали ва катта харажатларни талаб қилмайдиган она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш дастурларини қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни қамраб олган. Шу билан бирга, Unicef мамлакатда турли касалликлар профилактикасига қаратилган тадбирларни ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бу соҳада Unicef “Болаларга дўстона муносабатдаги шифохоналар ташаббуси”, ахборот-ташвиқот дастурлари ва жамоатчиликни хабардор қилиш орқали иммунизация бўйича умуммиллий ташаббусларни рўёбга чиқариш, озиқланиш ва озиқ-овқатларни бойитиш билан боғлиқ қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фақат кўкрак сути билан эмизиб боқишни илгари суришга кўмаклашди.

2013 йил сентабр ойида Ўзбекистон 2013-2017 йилларга мўлжалланган Комплекс таълим сектори режаси (GPE) тақдимотидан сўнг Таълим бўйича Глобал ҳамкорлик ташкилотига (ESP) аъзо бўлди.

Chat