Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4530 марта ўқилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳоли фонди (UNFPA) БМТ Бош Ассамблеясининг ёрдамчи органи ҳисобланади.

UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1993 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Фонд ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги муносабатлар ҳукумат ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) доирасида имзоланган ўзаро ёрдам тўғрисидаги келишув воситасида тартибга солинади.

UNFPA ҳозирда Ўзбекистонда 2021-2025 йилларга мўлжалланган бешинчи давлат дастурини амалга оширмоқда. Ушбу стратегик режага мувофиқ, UNFPA қуйидаги масалаларга эътибор қаратишда давом этади:

  • репродуктив саломатлик ва ҳуқуқларни мустаҳкамлаш;
  • эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш;
  • аҳоли динамикаси ва ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик;
  • ўсмирлар ва ёшлар билан ишлаш.
Chat