Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25716 марта ўқилди

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача миқдорида;
  • суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
  • уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорида;
  • ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
  • “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
  • “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
  • 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик;
  • тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида (бунда уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади);
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 3 ой мобайнида ҳар бир шогирдга (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида “уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 3 ой мобайнида ҳар бир шогирдга (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади:
  • автотюнинг (автомобилларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш);
  • маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш;
  • компьютерларни таъмирлаш ва созлаш;
  • видео ва фотосуратга олиш;
  • мебелларни таъмирлаш ва йиғиш;
  • сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр хизматлари;
  • косметолог хизматлари;
  • мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва уларга ишлов бериш;
  • дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш.
  • Субсидия туридан фойдаланмоқчи бўлганлар тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилади.


Маълумотлар ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасига кўра (агарда хулосава ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратилади.

Chat