Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5738 марта ўқилди

2023 йил 1 апрелдан бошлаб паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини фақатгина «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи паррандачилик ҳўжаликларига бериш белгиланди.

2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларига уларнинг буюртмасига асосан жойлаштириладиган 400 миллиард сўмгача кредит ресурслари ҳисобидан паррандачилик ҳўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилади.

Бунда, ушбу кредит ҳисобидан тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.

Қуйидагилар белгиланди:

а) қуйидаги мақсадлар учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йилгача «2+1» тамойилида компенсация ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади:

  • паррандачилик ҳўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари ва унинг қўшимчалари, дори воситалари, қўшимча компонентлар, буғдой, маккажўхори, соя дони, соя ва кунгабоқар шротини захира қилишга айланма маблағларни тўлдиришга;
  • гўшт етиштириш йўналишидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча турдаги инкубацион цехлар, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологик асбоб-ускуналарини, шунингдек, махсус техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ва модернизация қилиш;

б) паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.

  • Бунда, асосий пода (гала)ни шакллантириш, шу жумладан инкубацион тухум, жўжалар (финал гибрид), она товуқлар ва ота-она галасини харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун кредитлар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида узоқ муддатга ажратилиши назарда тутилсин.

«Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик ҳўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик ҳўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.

Chat